ИНГЛИЗ ВА ЎЗБЕК ТИЛЛАРИДА РУҲИЙ ҲОЛАТ ФЕЪЛЛАРИ ТАРЖИМАСИДАГИ МУАММОЛАР
Keywords:
руҳий ҳолат феъллари, лексик семантик майдон, лингвистика, полисемия, семантика, таржимаAbstract
Инглиз ва ўзбек тилларидаги руҳий ҳолат феълларини лексик семантик майдон сифатида қиёсий тадқиқ этиш ҳар икки тилда ушбу воситалар таржимасидаги муаммоларни аниқлашга асос бўлди. Ҳар икки тилда руҳий ҳолатни ифодаловчи воситалар бир хил маъно гуруҳларига ажралади. Лекин, воситалар нутқда воқеланганда улар бошқа тасниф гуруҳи маъносини ифодалай олиши мумкин. Бундай хусусият руҳий ҳолат феъли воқеланган лингвистик контекстга боғлиқ, яъни ЛСГ элементлари нутқда турли сўзлар билан маъно муносабатига киришиб аташ маъносини ўзгартириши мумкин. Руҳий ҳолат феълларининг ушбу табиатини луғавий-контекстуал полисемия деб хисоблаймиз. Бундан ташқари руҳий ҳолат феъллари таржимасида уларнинг ифода семасидаги кўп маънолилик ҳам муаммога сабаб бўлиши мумкин. Ўзбек тилида ҳам, инглиз тилида ҳам руҳий ҳолат феъллари ижобий ёки салбий семага, тарз маъносига эга бўлади. Феъллар, шунингдек, расмий, илмий, оғзаки ва бадиий контекстда қўлланишига кўра, эскирган ва актуал турларга ажралади. Шундай экан, таржимон ушбу параметрларга тўлиқ мос келувчи муқобил воситани топишда қийинчиликка учрайди.
References
Чуковский К. Гумилев Н. Принципы художественного перевода всемирная литература – СПБ: 1919 – С. 61
Алексеев М. Из истории английской литературы. Этюды, очерки, исследования – М.: Гослитиздат, 1960. – 499 с
Мирвалиев С. Ўзбек адиблари – Тошкент: Фан, 1993 – С.157