СТОМАТОЛОГИК МАЪЛУМОТЛАРГА ДАСТЛАБКИ ИШЛОВ БЕРИШ УСУЛ ВА АЛГОРИТМИ ҲАҚИДА
Keywords:
Пульпит, кариес, периодонтит, периостит, тишнинг кистаси ёки гранулома.Abstract
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра кариес ва пародонт касалликлари туфайли 30 %, 65–75 ёши одамлар табиий тишларини тўлиқ йўқотишади. Пародонт касаллигининг оғир тури ўрта ёшли (35-45 ёшли) кишиларнинг 15–20% қисмида учрайди. Тишларнинг кариес билан зарарланганлиги туфайли дунё аҳолисининг деярли 90% стоматологдан ёрдам сўрайди. Бу касаллик билан ёшлар ҳам кексалар ҳам зарарланади. Кариес белгилари дастлаб аста-секин қорая бошлайдиган оқ доғлар ҳосил бўлиши билан белгиланади. Бундан ташқари, тишлар ҳарорат таъсирчан бўлиб, оғрий бошлайди. Кариес 3 асосий турга бўлинади: юзаки, агар вақтида еътибор берилиб даволанса, осонроқ тузаладиган йуқори сезувчанлик билан фарқланади; ўрта, эмаль дентин чегарасидан ўтади ва оғриқ билан кузатилади; чуқур кариес, унда дентин бутунлай кариес билан зарарланади.
References
Агапов Н.И. Клиническая стоматология детского возраста Медгиз, 1953
Бетельман А.И.. Позднякова А.И., Мухина А.Д., Александрова Ю.М. Ортопедическая стоматология детского возраста. Киев, «Здоровье», 1965
У.Ж. Жуматов Стоматологический статус детей в экологически неблагоприятных районах Узбекистана и разработка лечебно-профилактических мероприятий. Авто-реферат док. дисс. Т. 1996
Ильина-Маркосян JI.B. Зубное протезирование у детей М.. 1949