САНОАТ МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИ ВА СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ
Keywords:
интеллектуал мулк, саноат мулки, сунъий интеллект, ихтиро, патент, ҳуқуқий ҳимоя, ҳуқуқий жавобгарлик, қонунчиликни такомиллаштириш.Abstract
Бугунги кунда интеллектуал мулк объектлари алоҳида ҳуқуқий мақомга эга. Сунъий интеллект ҳаётимизнинг кенг жабҳаларига фаол кириб келмоқда. Сунъий интеллект ва саноат мулки объектлари ўртасида муайян боғлиқлик бўлсада, унинг ҳуқуқий мақоми аниқланмаган. Айрим тадқиқот ишларида сунъий интеллектни субъект сифатида тан олиш, ҳуқуқий жавобгарликка тортиш ҳақида ғоялар таклиф қилинган. Мақолада сунъий интеллект ва саноат мулки объектларининг моҳияти ва зарурати таҳлил этилган. Таклиф этилган тадқиқот сунъий интеллектнинг моҳияти, унинг зарурати, қўллаш соҳалари, бу борадаги қонунчилик, муаммоларни ҳал этиш тенденциялари ҳақида маълумот олишга имкон беради. Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва жаҳонда сунъий интеллект ва саноат мулки объектлари борасидаги ёндашувлар ўрганилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон қонунчилигини халқаро талабларга мослаштириш зарурати кўрсатиб берилади. Мақолада олимларнинг илмий нуқтаи назарлари, тараққиёт стратегияси даврида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги атрофлича ўрганилган. Муаллиф муайян таклиф-ғояларни илгари суради.
References
“World Intellectual Property Indicators 2016,” www.wipo.int/edocs/pub docs/en/wipo_pub_941_2016.pdf
https://ipkitten.blogspot.com/2021/11/the-annual-world-intellectual-property.html
https://www.wipo.int/edocs/pubdocs/en/wipo_pub_941_2021.pdf
Фрэнсис Гарри о будущем интеллектуальной собственности: возможности и проблемы. Сентябрь 2017 г. Доклад ВОИС 2019 г. из серии «Тенденции развития технологии» Краткое изложение Искусственный интеллект. 11-б. https://www.wipo.int/edocs/pubdocs/ru/wipo_pub_1055_exec_summary.pdf
Купчина Е.В. Искусственный интеллект и интеллектуальная собственность: вопросы правового регулирования патентных отношений. //Правовая парадигма. 2020. Т. 19. № 4. 48-54-б.
Gvoth, W. DABUS Denied: Only Natural Persons can be Named as Inventors on US Patents Blog Global Business IP and Technology Blog / William Gvoth, Douglas H. Goldhush. – Electronic text data. – Mode of access: https://www.lexology.com/library/ detail.aspx?g=fd5c0397-922d-481d-a9a8-4e597d90d 3ca. – Title from screen
Patentability of inventions created by AI – the DABUS claims from an Indian perspective/ // Journal of Intellectual Property Law & Practice, 2020/11. doi:10.1093/jiplp/jpaa146.
Ryan Abbott. Inventive Algorithms and the Evolving Nature of Innovation. The Cambridge Handbook of the Law of Algorithms , РР. 339-373. https://doi.org/10.1017/9781108680844.017