Published November 5, 2022 | Version v1
Journal article Open

ЗАМОНАВИЙ ДУНЁДА ГЛОБАЛ ТАҲДИД ВА КИБЕРХАВФСИЗЛИК МУАММОСИ

Description

Мазкур мақола замонавий дунёда глобал таҳдид ва киберхавфсизлик муаммоси ҳарбий-сиёсий фанлар контекстида атрофлича ўрганилган. Шунингдек, унда киберхавфсизлик, компьютер хавфсизлиги, транзакция хавфсизлиги, маълумотлар ҳимояси, шахсий маълумотлар хавфсизлиги, интернет тармоғи хавфсизлиги ва ҳаттоки ҳар қандай сигнал узатувчи қурилмалар хавфсизлиги тушунчалари мазмунига аниқлик киритилган. Мақолада муаллиф глобал таҳдидлар контекстида дунёдаги киберхавфсизликнинг замонавий муаммолари, дунёдаги кибермакон ва интернетдаги глобал таҳдидлар элементларини ҳар томонлама ўрганиш бўйича ўз қарашларини таклиф этган ҳамда кибертаҳдидларга қарши курашишнинг энг самарали механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш муҳимлигини илмий[1]амалий жиҳатдан асослаган. Муаллиф кибержиноятлар, кибермакондаги ҳуқуқбузарликлар, компьютер тармоқларини бузиш, зарарли дастурлар ва вируслар тарқалишининг асосий сабабларини ўрганиш, уларнинг таъсирини минималлаштириш бўйича тегишли механизмлар ва давлат сиёсатини янада ривожлантириш муҳим деб ҳисоблайди. Кибержиноятларга қарши курашиш бўйича профилактик ва шошилинч чора-тадбирларни таъминлаш учун кибердавлатлар ўртасида халқаро ҳамкорлик ва ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш зарурлиги алоҳида қайд этади. Шунингдек, мақолада муаллиф ҳарбий-сиёсий фанлар контекстида кибержиноятчилар, хакерлар ва кибербузғунчиларга қарши курашишнинг халқаро механизмлари ва мезонларини янгилаш зарурлигини асослайди

Files

45-55.pdf

Files (784.2 kB)

Name Size Download all
md5:1e32a48294d436a0e8dab005b39e4cc9
784.2 kB Preview Download