Published October 30, 2023 | Version v1
Dataset Open

ОҒИЗ БЎШЛИҒИ ЮМШОҚ ТЎҚИМАЛАРИ ШИКАСТЛАНГАН КИЧИК МАКТАБ БОЛАЛАРИДА СТОМАТОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАР УЧРАШ ДАРАЖАСИ

Description

Болалар орасида оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати касалликлари, айниқса юмшоқ тўқималар шикастланишлари кўплаб учраши билан биргаликда асоратлар қолдириши билан ҳам фарқланади. Бу ҳолат айниқса, кичик мактаб ёшидаги болалар учун долзарб бўлиб, уларда бу стоматологик патологик ҳолатга олиб келувчи хавф омилларининг кўплиги билан ажралиб туради.   

Юқоридагиларни ҳисобга олиб, ушбу патологияларни ўрганиш ва олинган натижалар асосида асосли хулосалар қилиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, стоматологик саломатликни баҳолаш учун хизмат қилади.

Ушбу патология аниқланган болалар орасида стоматологик касалликлар учраш динамикасининг таҳлили асосий касалликни даволаш ва асоратлар қолиши олдини олишда аҳамиятли бўлиб ҳисобланади. Бошқа касалликлар асосий касаллик кечишини ўзгартириб, даволаш тадбирларини белгилашда янгича ёндошишни талаб этади. Шу мақсадда стоматологик статусни баҳолашда оғиз бўшлиғи юмшоқ тўқималари шикастланишлари (ОБЮТШ) билан бир қаторда оғиз бўшлиғидаги бошқа касалликлар учраш даражасига ҳам эътибор қаратиб, комплекс текшириш ўтказиш зарур. 

Files

79-86.pdf

Files (311.1 kB)

Name Size Download all
md5:814b4aa000e4b9494d2d0391f28d5de6
311.1 kB Preview Download