Published October 9, 2022 | Version v1
Journal article Open

БЎСТОНЛИҚ ТУМАНИ ТЎҚ ТУСЛИ БЎЗ ТУПРОҚЛАР МИНТАҚАСИ ШАРОИТИДА ЎСИМЛИКАР ФИТОМАССАСИГА БОҒЛИҚ ҲОЛДА ТУПРОҚДА ОРГАНИК МОДДАНИНГ ТЎПЛАНИШИ

Description

Изланишларда Чирчиқ-Ангрен ҳавзаси тоғ олди ва тоғ ости адирликларда тарқалган қўриқ, лалми ва суғориладиган тўқ тусли бўз тупроқларининг гумус захираси, гумус ҳосил бўлишида табиий ва антропоген омилларнинг таъсири ўрганилган. Бунда қўриқ, лалми ва суғориладиган тўқ тусли бўз тупроқлар таркибидаги умумий гумус ва озиқа моддалар миқдори, уларни ҳосил бўлишида органик қолдиқ миқдорларига бевосита боғлиқлиги аниқланган. Ўрганилган тадқиқот худудларида жами 18 оила, 21 туркумга оид 28 турдаги ўсимликларни ташкил қилиб, шундан “Сойлиқ” массивининг лалми тупроқларида 15 оила, 22 тур, “Чимбойлиқ” массивининг суғориладиган тупроқларида 9 оила, 18 тур, “Оқтош” массивида 9 оила, 11 турдаги таксонлар қайдномаларга киритилди. Баҳор-ёз мавсумида турлар таркиби ва биомасса ҳиссаси бўйича Poaceae оиласи (9 тур) ўсимлик жамоаларида мутлақ устунликга эга, бунда антропоген турларнинг улуши сезиларли юқори бўлган. Тадқиқот тупроқлари тарқалган геоморфологик районларнинг тупроқларидаги органик моддалар тўпланиши ушбу жойдаги ўсимликлар формациясига боғлиқ ҳолда гумус заҳираси ҳам (46,1 т/га, 48,6 т/га ва 66,7 т/га) турличалиги кузатилди.

Files

317-327.pdf

Files (926.6 kB)

Name Size Download all
md5:e28ccbbab5f98376fee862b1c6e51acd
926.6 kB Preview Download