9-СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ДАСТУРЛАШГА ОИД КОМПЕТЕНЦИЯЛАРИНИ РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР АСОСИДА ШАКЛЛАНТИРИШ ТАМОЙИЛЛАРИ
Keywords:
дастурлаш, компетенция, дастурлашга оид компетенция, информатика ва ахборот технологиялари, 9-синф, рақамли технология, мобил илова, сандбокс, дастурлаш асослари, методика, тамойил.Abstract
Мамлакатимизда ҳар бир соҳада ахборот технологияларини қўллаш, кўплаб соҳаларни рақамлаштириш ва автоматлаштириш каби масалаларга ҳам катта эътибор берилмоқда. Ушбу мақолада 9-синф ўқувчиларига информатика ва ахборот технологиялари фани “Дастурлаш асослари” бўлимини ўқитишда дуч келинадиган муаммолар, уларни бартараф этиш йўллари, ушбу бўлимни рақамли технологиялар асосида ўқитиш методикаси ва ўқувчиларнинг дастурлашга оид компетенцияларини рақамли технологиялар асосида шакллантириш тамойиллари, уларнинг таснифи келтириб ўтилган бўлиб, рақамли технологиялар таркибига кирувчи мобил иловалар, ижтимоий тармоқлар, сандбоксларнинг дарсда қўлланилиши баён қилинган. Баён қилинган тамойиллар асосида информатика ва ахборот технологиялари фани “Дастурлаш асослари” бўлимини ўқитишнинг самарадорлик даражаси ошиши ва ижобий натижага эришилиши кўрсатиб берилган.