СУВ ТАНҚИСЛИГИ ШАРОИТИДА БЕДАНИ МАҚБУЛ СУҒОРИШ ТАРТИБИДА ЕТИШТИРИШ
Keywords:
суғориш, Тошкент-1 нави,тупроқ ҳолати, қоплама экинлар, кўк масса, агрофизик ҳоссалар, ўсимликнинг ривожланиши, озуқа бирлиги.Abstract
Республикамизда кузатилаётган сув танқислигини юмшатиш, чорва молларини тўйимли, ширали озуқа билан таъминлаш билан бир қаторда тупроқ унумдорлигини ошириш деҳқончилигимиздаги асосий муаммолардан биридир. Бу мақсадга эришишда албатта беда экинининг ўрни беқиёсдир. Муҳтарам Президентимизнинг 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-121 сонли «Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида пахта ва ғалла етиштирувчи субъектлар томонидан 2 миллион гектар суғориладиган ер майдонининг 10 фоизига алмашлаб экиш учун беда экинини жойлаштириш ва чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ошириш бўйича вазифа белгиланган. Шунингдек, Муҳтарам Президентимизнинг 2022 йил 16-феврал куни Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим ўрин тутган соҳа -чорвачилик тармоғини қўллаб-қувватлаш, соҳада илғор технологияларни кенг қўллаш орқали гўшт, сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалалари юзасидан бўлиб ўтган йиғилишида, давлатимиз раҳбари томонидан чорвачиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди ва шу мақсадда вилоят ҳокимларига 2 миллион гектар сувли ер майдонининг камида 10 фоизига беда ва чорва озуқа экинларини алмашлаб экишни таъминлаш вазифаси белгилаб берилди. Айнан ушбу мақолада бедани етиштириш ва суғориш тартибларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилаётган диссертация тадқиқотлари юзасидан қисқача тавсиялар бериб ўтилди.
References
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-121 сонли «Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ–6024-сон фармони.
Авлиёқулов А.Э. “Мамлакатимиз деҳқончилик тизими истиқболлари”. Монография. - “NISHON NOSHIR” нашриёти., - Тошкент., - 2015., - б. 1-600.
Атабаева Ҳ., Юлдашева З., Исламов А. Ботаника, ем-хашак етиштириш, агрономия асослари. // Дарслик. Т.2008 й. -Б.143-155.
Мирзажонов Қ., Сатипов Ф., Раҳмонов Р. “Алмашлаб экишда беданинг ўрни”. //Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. №2. 2017. 40 б.
Холбоев Б.М. Сув муаммолари ва уларнинг ечимлари. //«Қишлоқ хўжалик махсулотларини етиштириш,с ақлаш ва дастлабки қайта ишлашнинг қишлоқ хўжалиги, экология ва табиий ресурслардан самарали фойдаланишни ривожлантиришдаги ўрни» Республика илмий анжумани. Қарши-2017 й. -Б.171-174.
Халиков Б. Тупроқ ва унумдорлик. // Агро-илм журнали. Т.2021 й. №2. –Б. 2-6.
Интернет маълумотлари ; google.com