ТУРЛИ ГЕНЕОЛОГИК КЕЛИБ ЧИҚИШГА ЭГА ҒЎЗА ТИЗМАЛАРИ ИШТИРОКИДА ЯРАТИЛГАН ДУРАГАЙЛАРДА БИР ДОНА КЎСАК ВАЗНИНИНГ ИРСИЙЛАНИШИ
Keywords:
Дурагай, генотип, бир дона кўсакдаги пахта вазни, ўзгарувчанлик, интрогрессив тизма, турлараро, хўжалик белгилар.Abstract
Мазкур мақолада турлараро дурагайлаш орқали олинган интрогрессив ғўза тизмалари ҳамда улар иштирокида яратилган F5 дурагайларида бир дона кўсакдаги пахта вазнининг шаклланиши бўйича олинган натижалар келтирилган. Тадқиқотлар натижасида интрогрессив ғўза тизмалари орасидан Т-4679-81/16, Т-4672-73/16, Т-470/1/16 ва Т-200/16 тизмалари ҳамда F5Т-588/16 x Жарқўрғон, F5Т-БСГ-2/06/16 x Жарқўрғон, F5Т-1979/16 x Жарқўрғон, F5Т-МВГ-2/16 x Жарқўрғон, F5Т-200/16 x Жарқўрғон, F5Т-138/16 x Жарқўрғон ва F5Т-4679-81/16 x Жарқўрғон дурагайлари бир дона кўсакдаги пахта вазнининг юқори эканлиги аниқланди. Олинган маълумотлар асосида юқорида келтирилган интрогрессив ғўза тизмалари ҳамда улар иштирокидаги генотипи бойитилган янги селекцион оилалардан бир дона кўсакдаги пахта вазнини яхшилаш борасидаги изланишларда бошланғич ашё сифатида фойдаланиш мумкинлиги хулоса қилинди.