ТАЪЛИМ БЕРИШДА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЎРНИ
Abstract
Инсоният ўз ривожининг янги босқичига қадам қўйган вақтдан, яъни янги минг йилликнинг бошланиши билан индустриал жамиятдан ахборот жамиятига ўтиш бошланди. Бу ўтишни таъминловчи жараён ахборотлаштириш номини олди. Ахборотлаштириш – меҳнат сифатини, яшаш шароитларини тубдан ўзгартириш учун етарли бўлган ва жамиятнинг барча аъзоларини ахборот билан таъминлаш даражасини қўллаб-қувватловчи ахборот воситалари ва технологияларини яратиш, ривожлантириш ва умумқўллаш жараёнидир. Ахборотлаштиришнинг зарурати ахборотнинг роли ва қийматининг кескин ўсиши билан изоҳланади. Ахборот жамияти ахборотларни яратиш, қайта ишлаш, сақлаш, узатиш ва жамлаш бўйича инсон фаолиятини ўз ичига олган юқори даражада ривожланган ахборот муҳити билан тавсифланади.
References
“Ахборот тизимлари назарий асослари.” Магистратура мутахассислари учун ўқув қўлланма. Тошкент 2012й.
Хўжиев М. Я. “Возможности повышения эффективности мультимедиа в процессе урока” .Универсум: психология и образование, (1), 2020й.
Рашидов Х. “Касбий педагогика” Тошкент: ЎМКҲТТКМО ва УҚТИ, 2007й.