“ШАРҲ-И ФУСУС АЛ-ҲИКАМ” АСАРИНИНГ НОДИР ҚЎЛЁЗМА НУСХАСИ

Authors

  • Баҳриддин Сафарович Умурзоқов

Keywords:

Алий Сафий Кошифий Ҳиравий, “Шарҳ-и Фусус ал-ҳикам”, дастхат нусха, “Шарҳ-и Мулло” қўлёзмаси, “Хатт-и Қуръоний”, насх хати, Мавлоно Жомий, УСТОЗ-И КУЛЛ (илм-у ижодда, маърифатда барчага УСТОЗ).

Abstract

XV–XVI аср мобайнида Ҳиротда яшаб, ижод этган шоир, етук маноқибнавис, Мавлоно Фахруддин Алий Сафий Кошифий Ҳиравий ўз даврида Ҳирот илмий-адабий муҳитининг етук алломаларидан, шарқ мумтоз адабиёти вакилларидан бири ҳисобланади. У ўзига хос ижодий фаолияти ва илмий-адабий мероси билан ўз даври адабиётига, хусусан,  маноқибнависликка муносиб ҳисса қўшган буюк ижодкордир.

Алий Сафийнинг истеъдодли шоир, таниқли тазкиранавис ва маноқибнавис, ўз даврининг машҳур воизи бўлгани у ҳаёт бўлган давр манбаларида эҳтиром ила эътироф этилган (Навоий, Хондамир, Комий).

Алий Сафий Ҳиравий моҳир хаттот. хос котиб сифатида ҳам фаолият юритган. Ижодкор шахсиятининг ушбу қирраси ҳозиргача илмда махсус тадқиқ этилмаган. Мақола ижодкорнинг хаттотлик фаолияти, хос котиблиги ва унинг самарали меҳнати самараси ҳисобланган “Шарҳ-и Фусус ал-ҳикам” (شرحى فصوص الحكم) қўлёзмаси китобати ҳақида. “Шарҳ-и Фусус ал-ҳикам” Мавлоно Абдураҳмон Жомий қаламига мансуб йирик ҳажмли тасаввуфий асардир.

Мавлоно Фахруддин Алий Сафий Ҳиравий ибн Ҳусайн Воиз Кошифий  умрининг  охирги   йилларида Ҳирот шаҳри катта жомеъсида воиз бўлган. Аммо у, асосан,  шоир, адиб, тазкиранавис сифатида танилган, янги топилган маълумотлар   эса унинг моҳир хаттот, саводли хос котиб сифатида ҳам фаолият юритганига далолат қилмоқда.  Бу эса  ижодкорнинг серқирра фаолият эгаси, ўзига хос нодир қобилиятлар соҳиби бўлганлигини англатмоқда.

References

Умурзоқов Б. «Рашаҳот» асарининг нодир қўлёзма нусхаси. -Т.:2018, -Б. 41-44./ Убайдулла Каримов номидаги XV илмий-амалий конференцияси материаллари. –Т.,2018. 400 б.

Умурзоқов Б. Фахруддин Алий Сафийнинг илмий-адабий мероси ва унинг «Рашаҳот» асарининг қиёсий-текстологик тадқиқи. Нурафшон,-Т.: 2019. -203 б.

Мажолисун-нафоис. 12-жилд. – Тошкент, 1966.

ЎзР ФА ШИ фонди. Қўлёзма №2181, 1 а.

ЎзР ФА ШИ фонди. Қўлёзма №520, 264 б.

ЎзР ФА ШИ асосий фонди. Қўлёзма № 520, – Б. 264.

Рашаҳот. – Тошкент,2004. 504 б.

Downloads

Published

2023-11-30

How to Cite

Умурзоқов, Б. С. (2023). “ШАРҲ-И ФУСУС АЛ-ҲИКАМ” АСАРИНИНГ НОДИР ҚЎЛЁЗМА НУСХАСИ. Educational Research in Universal Sciences, 2(11), 73–81. Retrieved from http://erus.uz/index.php/er/article/view/4812