КАМОЛИДДИН БЕҲЗОД ПОРТРЕТЛАРИГА ЧИЗГИЛАР
Keywords:
Камолиддин Беҳзод, хаттот, мусаввир, миниатюра, наққош, портрет, рассом, наққош, ҳунарманд.Abstract
Мазкур мақола Ўрта аср Шарқ миниатюра санъатининг шу кунгача афсонага айланиб кетган буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод (1455-1536) ижоди ҳақида ёзилган. Тарихдан маълумки, Беҳзод асарларининг таъсири Ўрта Осиё халқлари, Яқин ва Ўрта шарқ мамлакатлари, Озарбайжон, Эрон, Ҳинд халқларидаги миниатюра чизувчи рассомларни ҳам илҳомлантирди. Беҳзод портрет жанрининг бошловчиси ва моҳир устаси бўлган. Беҳзод Абдураҳмон Жомий, Абдуллоҳ Ҳотифий, Султон Ҳусайн Бойқаро, Шайбонийхон каби тарихий шахсларнинг портретларини чизган. Жумладан, у Низомий Ганжавий «Хамса»си, Амир Хисрав Деҳлавийнинг «Лайли ва Мажнун»(1492), Фаридиддин Атторнинг «Мантиқут тайр» (1494) ва Мир Алишер Навоий асарларига гўзал миниатюралар ишлаган. Мақола мусаввир Камолиддин Беҳзод ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида ёзилган маълумотларга эга.
References
Сулаймонова Ф. Миниатюра Востока. Наше наследие. Москва -1991. 32-стр.
Исмоилова Э. Беҳзод ижодининг услуби. “San’at” журнали. Ўзбекистон бадиий академияси журнали. 2-сон. Тошкент- 2000. 5-бет.
Бобур. Бобурнома. 47-бет. Тошкент. 1982.
Пугаченкова Г. Беҳзод ва Ўрта Шарқ миниатюрасида портрет жанри. “San’at” журнали. Ўзбекистон бадиий академияси журнали. Тошкент-2000. 12-бет.
Зоҳидов П. Рангтасвирда беназир. “San’at” журнали. 2000. 16-17-бетлар.
Ўз. МЭ. Камолиддин Беҳзод. 2 том. 2001, 9-11 бетлар.
Усмонов О. Мадраҳимов А. Камолиддин Беҳзод. Тошкент- 2000.
Kamaliddin Behzod master of Persian painting. London - New York. 1996.
Абдухолиқов Ф., Ртвеладзе Э., Мелвилл Ф., Сайсон Л. Ўзбекистон маданий мероси. Марказий Осиё меросига Кембриж университети тўпламларида. Китоб – альбом. Тошкент. 2020.
М.М. Ҳайруллаев. Маънавият юлдузлари. Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти. Тошкент-1999.228-бет.
Мадраимов А., Норматов Н. Шарқ миниатюра мактаблари. Мақолалар тўплами. 33-34 бетлар.