ШЎРГА БАРДОШЛИ ҒЎЗА НАВЛАРИ СЕЛЕКЦИЯСИДА БОШЛАНҒИЧ АШЁЛАРНИ ЯРАТИШ
Keywords:
ғўза, нав, тизма, генотип, комбинацион қобилият, маҳсулдорлик, вариацион қатор, ирсийланиш, аддитив ва доминант генлар.Abstract
АННОТАЦИЯ
Тадқиқотларда шўрга бардошли “Гулистон”, С-5706, С-5707 ва С-5709 навлари ҳамда эртапишар, вилтга чидамли Т-2674, Т-7211, Т-374, Т-45/573 тизмалари иштирокида ўрта даражада шўрланган тупроқ шароитларида политестер топкросс тизими асосида дурагайлар олиниб, уларда қимматли хўжалик белгилари бўйича ижобий белгилар мажмуасига эга бўлган шўрга бардошли селекцион ашёларни яратиш мақсадида чатиштириш ишларига жалб этилган шакллардан “Гулистон”, С-5706 навлари ва Т-45/573 тизмасининг умумий комбинацион қобилияти (УКҚ) самараси юқори бўлди ва ушбу шакллардан шўрга бардошлилик селекциясида донор сифатида фойдаланиш мумкинлигини ва ўрганилган дурагай комбинациялари ичида махсус комбинацион қобилияти (МКҚ) вариасияси самараси юқори ижобий бўлганлиги учун Гулистон х Т-374 (8,62) ,С-5706 х Т-2674 (15,27), С-5709 х Т-374 (13,57) ваС-5707 х Т-45/57 (19,52) селекция учун истиқболли деб топилди.
Маҳсулдорлик белгиси бўйича F2 дурагай комбинацияларда кенг миқиёсидаги ўзгарувчанлик намоён бўлиб, трансгрессив ажралиш кузатилди. Бунда маҳсулдорлик белгиси бўйича юқори кўрсаткичга эга бўлган (160,0-200,0 г) 18 та генотип ажралиб чиқди. F1 дурагайларида кузатилган гетерозис ҳолати бироз пастроқ бўлсада F2 авлодида ҳам сақланиб қолди.
References
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги ПФ-5853-сон «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармони
Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августдаги 395-II-сон “Селекция ютуқлари тўғриси” ги ва “Уруғчилик тўғрисида”ги қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 июндаги ПҚ-277-сон “Ерлар деградациясига қарши курашишнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори
Аширкулов А, Ахмедов Дж.Х. (1991). “Комбинационная способность сортов и генетичиский анализ признака, длины вегетационного периода у гибридов тонковолокнистого хлопчатника”. Вопросы генетика селекции и семеноводства хлопчатника. Ташкент, 11-16.
Болтаев С. (2017). Компаст-мелиорантларнинг тупроқдаги зарарли тузлар ўзгариши ва пахта ҳосилдорлигига таъсири. AGRO ILM журнали, 1 [45] SON, 16-17.
Вавилов Н.И. (1935). Теоретические основы селекции растений, т. 1, М.-Л., Гос. изд-во совхозн. и колхозн. лит-ры, 57.
Ибрагимов П.Ш., Автономов В.А. (1993). G. barbadense L. турига хос навлардаги асосий хўжалик белгиларини ирсийланиши:// Ғўза генетикаси, селекцияси, уруғчилиги ва бедачилик масалалари тўплами. Тошкент, 47-50.
Канопля С.П., Фурсов В.Н. (1983). “Ранная естественная листопадность хлопчатника и ее генетическая характеристика”. Генетика – TXIX- №10, 1706-1713.
Мичурин И.В. (1948). Избр. соч. М, Сельхозгиз, 204.
Симонгулян Н.Г. (1971). Проблема скороспелости в селекции хлопчатника. –Ташкент,Фан, 85-113.
Симонгулян Н.Г. (1971). “Комбинационная способность и наследуемость признаков хлопчатника”.Ташкент, Фан, 144-145.
Яковлев С.П., Болдырихина В.Н. (1979). К вопросу о методике оценки комбинационной способности родительких форм гибридов груши в системе топкроссов. Ж. Генетикатом ХV №11, 1996-2005.
Жумаева Г.П. (2019). Ўрта толали ғўза навлари селекциясида мураккаб дурагайлашнинг самарадорлиги мавзусидаги Қишлоқ хўжалиги фанлари фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. Тошкент, 19-20.
Жўраев С.Т. Ғўзанинг интрогрессив дурагай ва тизмалрнинг Ўзбекистондаги ҳар хил тупроқ-иқлим шароитларда бўлган адаптив потенциалидан фойдаланиш мавзусидаги диссертация автореферати. Тошкент-2021 йил. 26-28-б.
www.FAO.org
daryo.uz