ЗАМОНАВИЙ ДУНЁДА ГЛОБАЛ ТАҲДИД ВА КИБЕРХАВФСИЗЛИК МУАММОСИ

Authors

  • Батиров Фарход Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги Университети Ўқув-услубий бошқармаси, ўқув жараёнини Режалаштириш бўлими бошлиғи доцент

Keywords:

Киберхавфсизлик, киберхавфсизлик тизимини ҳимоя қилиш, киберкосмик тизимнинг ишончлилиги, интернет тармоқ инфратузилмаларининг самарадорлиги, кибержосуслик, ахборот урушлари

Abstract

Мазкур мақола замонавий дунёда глобал таҳдид ва киберхавфсизлик муаммоси ҳарбий-сиёсий фанлар контекстида атрофлича ўрганилган. Шунингдек, унда киберхавфсизлик, компьютер хавфсизлиги, транзакция хавфсизлиги, маълумотлар ҳимояси, шахсий маълумотлар хавфсизлиги, интернет тармоғи хавфсизлиги ва ҳаттоки ҳар қандай сигнал узатувчи қурилмалар хавфсизлиги тушунчалари мазмунига аниқлик киритилган. Мақолада муаллиф глобал таҳдидлар контекстида дунёдаги киберхавфсизликнинг замонавий муаммолари, дунёдаги кибермакон ва интернетдаги глобал таҳдидлар элементларини ҳар томонлама ўрганиш бўйича ўз қарашларини таклиф этган ҳамда кибертаҳдидларга қарши курашишнинг энг самарали механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш муҳимлигини илмий[1]амалий жиҳатдан асослаган. Муаллиф кибержиноятлар, кибермакондаги ҳуқуқбузарликлар, компьютер тармоқларини бузиш, зарарли дастурлар ва вируслар тарқалишининг асосий сабабларини ўрганиш, уларнинг таъсирини минималлаштириш бўйича тегишли механизмлар ва давлат сиёсатини янада ривожлантириш муҳим деб ҳисоблайди. Кибержиноятларга қарши курашиш бўйича профилактик ва шошилинч чора-тадбирларни таъминлаш учун кибердавлатлар ўртасида халқаро ҳамкорлик ва ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш зарурлиги алоҳида қайд этади. Шунингдек, мақолада муаллиф ҳарбий-сиёсий фанлар контекстида кибержиноятчилар, хакерлар ва кибербузғунчиларга қарши курашишнинг халқаро механизмлари ва мезонларини янгилаш зарурлигини асослайди

Downloads

Published

2022-11-01

How to Cite

Батиров Фарход. (2022). ЗАМОНАВИЙ ДУНЁДА ГЛОБАЛ ТАҲДИД ВА КИБЕРХАВФСИЗЛИК МУАММОСИ. Educational Research in Universal Sciences, 1(5), 45–55. Retrieved from http://erus.uz/index.php/er/article/view/253